ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

user warning: Table './fundngo_uz_site/cache_form' is marked as crashed and last (automatic?) repair failed query: UPDATE cache_form SET data = 'a:21:{s:6:\"choice\";a:3:{s:5:\"#type\";s:6:\"radios\";s:14:\"#default_value\";i:-1;s:8:\"#options\";a:4:{i:0;s:49:\"Отсутствие финансирования\";i:1;s:33:\"Отсутствие кадров\";i:2;s:54:\"Слабые межсекторальные связи\";i:3;s:54:\"Ничего из вышеперечисленного\";}}s:4:\"vote\";a:3:{s:5:\"#type\";s:6:\"submit\";s:6:\"#value\";s:4:\"Vote\";s:7:\"#submit\";a:1:{i:0;s:9:\"poll_vote\";}}s:5:\"#node\";O:8:\"stdClass\":37:{s:3:\"nid\";s:1:\"4\";s:4:\"type\";s:4:\"poll\";s:8:\"language\";s:0:\"\";s:3:\"uid\";s:1:\"1\";s:6:\"status\";s:1:\"1\";s:7:\"created\";s:10:\"1241169373\";s:7:\"changed\";s:10:\"1241468402\";s:7:\"comment\";s:1:\"0\";s:7:\"promote\";s:1:\"1\";s:8:\"moderate\";s:1:\"0\";s:6:\"sticky\";s:1:\"0\";s:4:\"tnid\";s:1:\"0\";s:9:\"translate\";s:1:\"0\";s:3:\"vid\";s:1:\"4\";s:12:\"revision_uid\";s:1:\"1\";s:5:\"title\";s:49:\"Самая большая проблема ННО\";s:4:\"body\";s:0:\"\";s:6:\"teaser\";s:202:\"* Отсутствие финансирования\n* Отсутствие кадров\n* Слабые межсекторальные связи\n* Ничего из вышеперечисленного\n\";s:3:\"log\";s:0:\"\";s:18:\"revision_timestamp\";s:10:\"1241468402\";s:6:\"format\";s:1:\"0\";s:4:\"name\";s:5:\"admin\";s:7:\"picture\";s:0:\"\";s:4:\"data\";s:72:\"a:1:{s:13:\"form_build_id\";s:37:\"form-343eeb892293855859e38a19877acc37\";}\";s:7:\"runtime\";s:1:\"0\";s:6:\"active\";s:1:\"1\";s:6:\"choice\";a:4:{i:0;a:3:{s:6:\"chtext\";s:49:\"Отсутствие финансирования\";s:7:\"chvotes\";s:2:\"86\";s:7:\"chorder\";s:1:\"0\";}i:1;a:3:{s:6:\"chtext\";s:33:\"Отсутствие кадров\";s:7:\"chvotes\";s:2:\"37\";s:7:\"chorder\";s:1:\"1\";}i:2;a:3:{s:6:\"chtext\";s:54:\"Слабые межсекторальные связи\";s:7:\"chvotes\";s:2:\"26\";s:7:\"chorder\";s:1:\"2\";}i:3;a:3:{s:6:\"chtext\";s:54:\"Ничего из вышеперечисленного\";s:7:\"chvotes\";s:2:\"12\";s:7:\"chorder\";s:1:\"3\";}}s:10:\"allowvotes\";b:1;s:4:\"vote\";i:-1;s:22:\"last_comment_timestamp\";s:10:\"1241468402\";s:17:\"last_comment_name\";N;s:13:\"comment_count\";s:1:\"0\";s:8:\"taxonomy\";a:0:{}s:5:\"files\";a:0:{}s:1:\"0\";b:0;s:8:\"readmore\";b:0;s:5:\"links\";a:2:{i:0;a:3:{s:5:\"title\";s:11:\"Older polls\";s:4:\"href\";s:4:\"poll\";s:10:\"attributes\";a:1:{s:5:\"title\";s:36:\"View the list of polls on this site.\";}}i:1;a:3:{s:5:\"title\";s:7:\"Results\";s:4:\"href\";s:14:\"node/4/results\";s:10:\"attributes\";a:1:{s:5:\"title\";s:30:\"View the current poll results.\";}}}}s:6:\"#block\";b:1;s:6:\"#cache\";b:1;s:6:\"#theme\";s:9:\"poll_vote\";s:11:\"#parameters\";a:4:{i:0;s:16:\"poll_view_voting\";i:1;a:3:{s:7:\"storage\";N;s:9:\"submitted\";b:0;s:4:\"post\";a:0:{}}i:2;r:15;i:3;b:1;}s:9:\"#build_id\";s:37:\"form-b02b96184bfc8e671220f25b20cac114\";s:5:\"#type\";s:4:\"form\";s:11:\"#programmed\";b:0;s:13:\"form_build_id\";a:4:{s:5:\"#type\";s:6:\"hidden\";s:6:\"#value\";s:37:\"form-b02b96184bfc8e671220f25b20cac114\";s:3:\"#id\";s:37:\"form-b02b96184bfc8e671220f25b20cac114\";s:5:\"#name\";s:13:\"form_build_id\";}s:7:\"form_id\";a:3:{s:5:\"#type\";s:6:\"hidden\";s:6:\"#value\";s:16:\"poll_view_voting\";s:3:\"#id\";s:21:\"edit-poll-view-voting\";}s:3:\"#id\";s:16:\"poll-view-voting\";s:12:\"#description\";N;s:11:\"#attributes\";a:0:{}s:9:\"#required\";b:0;s:5:\"#tree\";b:0;s:8:\"#parents\";a:0:{}s:7:\"#method\";s:4:\"post\";s:7:\"#action\";s:12:\"/uz/node/346\";s:9:\"#validate\";a:1:{i:0;s:25:\"poll_view_voting_validate\";}}', created = 1337459530, expire = 1337481130, headers = '', serialized = 1 WHERE cid = 'form_form-b02b96184bfc8e671220f25b20cac114' in /var/www/vhosts/fundngo.uz/httpdocs/includes/cache.inc on line 109.
01/24/2012 23:49
Asia/Tashkent

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Парламент комиссияси аъзолари бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олий ўқув юрти раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Жамоат Фондининг 2011 йилдаги ҳисоботи тингланди. Унда асосий эътибор Фонд томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича бюджет маблағларини сарфланиши масаласига қаратилди. Мутахассислар томонидан ўтказилган мониторинг натижалари таҳлил этилди.

Сўзга чиққан комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, мамлакатимизда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, мамлакатда демократик жамият қуриш ва модернизация қилиш борасида тизимли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Ҳисоботда таъкидландики, Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди и Жамоат Фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ташкил этилган кундан бошлаб Давлат бюджетидан 21 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Ўтган 2011 йилда бу кўрсатгич 5 млрд. сўмни ташкил этган ва улар ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ўта юқори демократик талаблар, тенглик, очиқлик, ошкоролик ва холислик тамойиллари асосида тақсимланган.

Шунингдек, 2011 йилда 5 та республика миқёсидаги грант танловлари ўтказилиб, уларда 600 та ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 700дан ортиқ лойиҳалари билан иштирок этгани таъкидлаб ўтилди. Улардан 148 та ижтимоий-муҳим лойиҳалар умумий қиймати 2 млрд. 131,6 млн. сўм бўлган маблағ билан молиялаштирилди.

Лойиҳаларнинг мавзу кўлами кичик бизнес ва хусусийтадбиркорликни, касаначиликни ривожлантириш бўйича ўқув ва маслаҳат курсларини ташкил этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес субъектларининг малакаси ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ёшлар, аёллар ва жисмоний имконияти чекланганларни жалб қилишга қаратилди.

Давлат буюртмаларини амалга оширилиши доирасида 179 та йирик тадбирлар, улардан: 2 та миллий танловлар, 57 та конференциялар, фестиваллар, форумлар, бизнес мактаб ва лагерлар, 120 та семинар-тренинглар, “давра суҳбатлари”, ўқув модуллари, тақдимотлар ва бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди. Ушбу тадбирлар 15,8 мингдан ортиқ кишини қамраб олди, шулардан 12,5 мингга яқинини ёшлар ташкил этади. «

Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки» йўналишидаги давлат буюртмаси бажарилиши доирасида республика миқёсида ёш тадбиркорлар форуми, 10 та тақдимот ва ярмаркалар, тўртта мавсумий мактаблар ўтказилди. Республикамиз минтақаларининг 2 минг ёшларига маслаҳатлар берилди, 100 дан ортиқ киши иш билан таъминланди. 2 минг нусхада «Муваффақиятли бизнесни қандай ташкил этиш ва юритиш» номли услубий қўлланма нашрга тайёрланди, шу билан бирга давлат дастури доирасида ёш тадбиркорлик бўйича 2 минг нусхада ҳисобот бюллетени чиқарилди. www.vacant.uz. веб-саҳифасида ёш мутахассислар маълумот базаси ва бўш иш ўринлари банки яратилди.

«Сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, мустақил оммавий ахборот воситалари қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш», йўналишида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида 101 та нодавлат медиа-субъектлар, жумладан, 30 телестанция, 30 радиостанция, 41 симли телестудиялар фаолияти қўллаб-қувватланди, спутник орқали узатиладиган «Форум-ТВ» телеканали ва телевидениеси барқарор ишлаши таъминланди. «Озод юрт тўлқинлари» журналининг 10 сони тайёрланди ва нашр этилди, 712 кўрсатув ва 100 га яқин ижтимой роликлар эфирга узатилди.

30 дан ортиқ «Парламент соати», 6 ток-шоу, 10 «Юзма-юз» кўрсатувлари ва 300 ахборот очерклари яратилди ва эфирга узатилди. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг бориши, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажарилишида фуқаролик институтларининг иштироки бўйича 5 та ҳужжатли филм яратилди ва эфирга узатилди.

862 тадан ортиқ журналистлар иштирок этган, 11,4 мингдан ортиқ ижодий ишлар тақдим этилган «Олтин калам», «Энг улуг, энг азиз» мавзусидаги миллий танлов ўтказилди, ғолиблар 149,2 млн. сўм миқдорда мукофотланди.

10 мингга яқин (9 970 дона) медиа маҳсулотлари тайёрланди, уларнинг 3,5 минг таси электрон махсулот – теле-радиодастурлар, ижтимоий роликлар, очерклар, ток-шоу ва бошқалар, 6,0 минг таси босма махсулотлар – китоблар, журналлар, газеталар, брошюралар, услубий қўлланма ва бошқалардан иборат.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари моддий-техник базаси мустаҳкамланди, яъни улар умумий қиймати 233,0 млн. сўм бўлган техника, ускуналар, компьютерлар, мебелларга эга бўлдилар, шу билан бирга бир қанча электрон саҳифалар яратилди. Сотиб олинган ускуна ва жиҳозлар 89 тани ташкил этади, улар орасида 7 та инновацион технологиялар: қуёш коллекторлари, фотоэлектр станциялари, томчилаб суғориш ускуналари ва биогаз ўрнатмалари мавжуд.

«Атиргул», «Олтин қалам», «Энг улуғ, энг азиз, «Эътироф», «Менинг конституциям», «Журналист нуқтаи-назари билан инсос ҳуқуқлари», «Жамият ва мен» ва бошқа мавзуларда 10 га яқин танловлар ўтказилди. “

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси”ни амалга оширишда фуқаролик институтлари иштирокини Нодавлат электрон ОАВ, йўлдош орқали узатилувчи ва маҳаллий телевидения, Интернет ва бошқа ОАВда кенг ёритилиши таъминланди.

Мамлакатимизни модернизация қилишнинг сиёсий ва иқтисодий устуворлиги ҳамда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш инобатга олган ҳолда, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан 2012 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жамланган маблағларни тақсимлаш доирасида тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ 2012 йилда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат кўмаги, асосан, субсидия, ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш ва республика миқёсида давлат грант танловларини ўтказишга йўналтирилади.

“Мустаҳкам оила йили”да 5 та грант танловларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу билан бир қаторда, 2011 йилда Парламент комиссиясининг устувор йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари фаолияти бўйича ҳисоботлари ва 2012 йилдаги устувор йўналишлар танқидий муҳокама қилинди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Парламент комиссияси тегишли қарори қабул қилди.