Bosh sahifa

 
Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 
Грант ғолиблари аниқланди
Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида медиа соҳани қўллаб-қувватлаш, унинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятини кучайтиришга оид муҳим вазифалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан жорий йилда ўтказилган навбатдаги – бешинчи грант танлов ушбу вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур грант танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А. Саидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолиятига кенг йўл очиш, бу борада зарур имкониятларни яратиш масаласига улкан эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Мазкур навбатдаги грант ҳам миллий медиа соҳанинг сифат ва савиясини янада ошириш, унинг жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатишига яқиндан кўмаклашишдек мақсадларга хизмат қилади. Унда юздан ортиқ нодавлат оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари 124 лойиҳа билан қатнашди. Уларни саралашда долзарблиги, ижтимоий аҳамияти, медиа тузилма фаолиятининг самарадорлиги, тажрибаси, ғояни амалга ошириш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. 22 лойиҳани молиялаштиришга қарор қилинди.
Танловда ғолиб чиққан нодавлат босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари вакилларига сертификатлар топширилди.