Wednesday, 29 April 2015 08:24

Давлат гранти бериш учун танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш

Жамоат фонди

«Давлат ижтимоий дастурларини амалга оширилиши,

демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини мустақил ОАВларида ёритишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзусида

Давлат гранти бериш учун танлов эълон қилади

Танловда давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги мақсадлардан келиб чиққан лойиҳалари қабул қилинади:

  1. 1.«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг бажарилиши, нуронийларга, 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
  2. 2.Ватанни фашизмдан ҳимоя қилишда мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган, Ғалаба йўлида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган кекса авлод вакилларининг аниқ мисолида махсус теле-, радиокўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар, нашрлар тайёрлаш;
  3. 3.Мамлакатимизда ёлғиз қарияларни, пенсионерларни ва ногиронларни самарали ва манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, уларга кўрсатилаётган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматлар турини кенгайтиришга ва сифатини оширишга қаратилган илоҳотларни амалга оширилаётганлигини ҳудудий ОАВда ёритиш;
  4. 4.Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни, энг авволо, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий фаоллигини оширишга йўналтирилган, жамоат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожланиши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишдаги, гуманитар муаммоларни ҳал этишдаги, аҳоли турли қатламлари ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда жойлардаги давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ОАВларида кенг ёритиш;
  5. 5.Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган давлат ижтимоий дастурларини, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларни амалга оширишда ННТ, фуқаролик жамияти институтларини иштирокини  ёритиш;
  6. 6.Жамиятда юксак маънавий-аҳлоқий қадриятларни, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлашда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти ҳақида мамлакат аҳолисини кенг хабардор қилиш (намунали маҳаллалар мисолида);
  7. 7.Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси доирасида қабул қилинган қонунларнинг амалга оширилиши жараёнлариниёритиш;
  8. 8.2014 йил апрелда Ўзбекистон Республикаси Конституцияга киритилган давлат бошқаруви ва ижро органлари фаолиятини янада демократлаштиришга йўналтирилган тузатишларнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
  9. 9.Ҳудудий ОАВда мамлакат ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий масалалари бўйича сиёсий партияларнинг позицияларини, парламентдаги сиёсий партияларнинг фракциялари, халқ депутатлари Кенгашларида партия гуруҳларининг фаолиятидан ахборот берувчи таҳлилий материалларни тайёрлаш;
  10. 10.«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмуни ва моҳияти, мазкур қонун нормаларининг жойларда амалга оширилиши тўғрисида, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  1. 1.Ариза тақдим этилаётганлиги ҳақида ННТ ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кузатув хати, www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант лойиҳасининг аризаси;
  2. 2.Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, агар лойиҳа лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса лицензиянинг нусхаси, Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган ўзгариш ва қўшимчалар билан), манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш борасидаги тақдимнома ёки хати илова қилиниши мумкин.

 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 млн.сўмгача.

Ҳужжатлар 2015 йил 27 апрелдан 1 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат): Тошкент шаҳри, 100035. Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига юборилиши шарт.

Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун тел: 239-26-76, 239-26-64.

Read 1612 times Last modified on Tuesday, 05 May 2015 10:15

Poll

The greatest problem NGOAbsence of financing

Absence of financing - 100%
Absence of shots - 0%
Weak intersectoral communications - 0%
Anything from the aforesaid - 0%
Победители грантовых конкурсов 2010г.
Победители грантовых конкурсов 2010г.
Дальнейшее укрепление независимых СМИ, усиление общественного контроля